Габонда ҳокимиятни қўлга олган ҳарбийлар қуруқлик, денгиз ва ҳаво чегаралари очилганини эълон қилди. Бу ҳақда Франциянинг Le Figaro нашри хабар бермоқда.
(Габон президенти) Али Бонго Ондимбани ағдарган ҳарбийлар шанба кунидан бошлаб қуруқлик, ҳаво ва денгиз чегараларини қайта очишини эълон қилди. Бу ҳақда давлат телевидениесида институтларни ўтказиш ва тиклаш қўмитаси (CTRI) матбуот котиби полковник Улрих Манфумби маълум қилди.
Чегаралар 30 август куни Габонда содир бўлган давлат тўнтаришидан кейин ёпилган эди. Али Бонго Ондимба учинчи бор президентлик сайловларида ғалаба қозонгани маълум бўлгач, бир гуруҳ юқори мартабали ҳарбий зобитлар мамлакатда ҳокимиятни эгаллаб олди. Исёнчилар овоз бериш натижаларини тан олмаслигини айтиб, давлат раҳбарини уй қамоғига олди. Генерал Брис Олиги Нгуема Габоннинг вақтинча президенти этиб тайинланди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!