Yangiliklar

Мисрлик миллиардер Ал-Файед 94 ёшида вафот этди

Мисрлик миллиардер Ал-Файед 94 ёшида вафот этди

“Harrods” ва “Фулхем” футбол клубининг собиқ эгаси, асли Мисрда туғилган Муҳаммад Ал-Файед 94 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Sky News ёзмоқда.

Ал-Файед 1929 йилда Искандарияда туғилган. У ўз фаолиятини газланган ичимликлар сотишдан бошлаган, кейинчалик тикув машинаси сотувчиси бўлиб ишлаган. Эркак умрининг учдан икки қисмини Буюк Британияда яшаган.

Бундан олдин Ал-Файед малика Диана ва унинг ўғли Доди ҳалок бўлган бахтсиз ҳодиса хавфсизлик хизматлари томонидан сохталаштирилганига ишонч билдирган.