Ижтимоий тармоқда эълон қилинган хабарлар юзасидан Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни билдиради:
Табиий газ баланси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январда “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли қарори (2-илова) билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”га мувофиқ ишлаб чиқилади ва шу асосда ресурслар ҳамда тақсимот баланси шакллантирилади.
Бугунги кунда “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий филиаллари томонидан 1 173 та АГТКШга 2023 йилнинг 8 ойида 2,5 млрд куб метр табиий газ етказиб берилган. Бу миқдор ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 106 млн куб метр кўпдир.
Бундан ташқари, табиий газ етказиб беришда газ қувурларининг гидравлик ўтказувчанлигидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб асосида соатлик, кунлик, ойлик ва йиллик газ ҳажмлар белгиланади. Мазкур белгиланган газ ҳажмлари эса истеъмолчилар билан тузиладиган шартномаларда кўрсатиб ўтилган бўлиб, истеъмолчиларнинг буюртмаси асосида шакллантирилади.
Шунингдек, истеъмолчилар қўшимча газ ҳажми хариди юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22-сонли қарорида кўрсатилган тартиб бўйича мурожаат қилишлари мумкин. Бунда газ таъминоти ташкилотлари табиий газ ресурслари ва газни тақсимлашнинг тасдиқланган балансига мувофиқ ажратилган ҳажмлардан келиб чиқиб, буюртмаларни қайта кўриб чиқишга ҳақлидир.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!