Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июль ойларида 6 та хорижий давлатга қиймати 11,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1069 дона юк автомобилларини экспорт қилган.
Юк автомобиллари экспорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 630 тага ошган.
Ўзбекистон 2023 йилнинг 7 ойида энг кўп юк автомобилларини экспорт қилган давлатлар:
— Қирғиз Р. – 765 дона;
— Қозоғистон – 256 дона;
— Озарбайжон – 32 дона;
— Тожикистон – 11 дона.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!