Jahon

Толибон мусиқа тинглаганлар ва чалганларни ҳибсга олди

Толибон мусиқа тинглаганлар ва чалганларни ҳибсга олди

Толибон Балх вилоятида 6 кишини айнан мусиқа чалгани ва тинглагани учун ҳибсга олди. Балхдаги раҳбарият матбуот котиби Абдул Раҳмон Ҳанифнинг айтишича, уларнинг вакиллари кеча тунда Мозори Шарифнинг 9-мавзесида «мусиқа тинглаш ва чалиш жинояти» учун суннат тўйдан олти кишини ҳибсга олган.

Эслатиб ўтамиз, Толибон мамлакатда бу ишларни таъқиқлаган. Ҳаттоки, қўшни давлатда тўйларда ҳам мусиқа садолари янграмаслиги керак. Буни Толиблар динга ва бошқарув қоидаларига зид, деб билади.