Вашингтон шаҳри мэри Мюриэл Баузер 2023 йил 1 сентябрни АҚШ пойтахтида “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги куни” деб расман эълон қилди.
Истиқлолимизнинг 32 йиллиги муносабати билан қабул қилинган декларацияда АҚШ пойтахти мэри Ўзбекистонда Мустақиллик кунининг аҳамиятини эътироф этиб, Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олганини таъкидлаган. Мэрнинг баёноти ушбу куннинг аҳамиятини эътироф этибгина қолмай, балки ўзбек жамоаларининг Вашингтоннинг “бой хилма-хиллиги, маданияти ва анъаналарига” берадиган қадриятини урғулайди.
«Дунё» ААга кўра, Вашингтонда 1 сентябрнинг Ўзбекистон Мустақиллиги куни деб эълон қилиниши рамзий маъно эмас, бу икки халқ ўртасидаги тобора мустаҳкамланиб бораётган муносабатларнинг белгисидир.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!