Jahon

Қирғизистонлик депутат хиёнатда айбланиб қамоққа олинди

Қирғизистонлик депутат хиёнатда айбланиб қамоққа олинди

Қирғизистонлик сиёсатчи, депутат Адахан Мадумаров вақтинча қамоққа олинди, деб хабар бермоқда «Спутник». Хабарда айтилишича, депутатга нисбатан эҳтиёт чораси қўлланилиб, Бишкекнинг Первомай туман судига олиб кетилган.

Маълумотларга кўра, унга ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга тайёргарлик кўриш, оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш каби айблар қўйилмоқда.

Аввалроқ Бош прокуратура парламентдан Мадумаровни жиноий жавобгарликка тортиш учун розилик сўраган, бироқ парламент фақат ваколатни суиистеъмол қилиш айблови бўйича Мадумаровни текширишга розилик берган.

2009 йилда Мадумаров лавозимидан фойдаланиб ҳужжат имзолаган, унга кўра қирғиз томони Тожикистон томонидаги Торт-Кочо ҳудудининг баҳсли участкасини 49 йилга ижарага олган.

Қирғизистон бу ҳужжатни тан олмаяпти, томонлар Торт-Кочони нейтрал ҳудуд сифатида эътироф этишмоқчи.