2023 йилнинг олти ойида Россиядан Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони 2022 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 1,9 баробар ошди, деб ёзади “ТАСС”.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маълумотларига кўра, ўтган давр мобайнида Ўзбекистонга 345 минг россиялик ташриф буюрган.
Талабнинг юқори бўлишига рейслар сонининг кўпайиши ҳам сабаб бўлди.
“Бугунги кунда россиялик сайёҳлар нафақат Тошкентга, балки Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Урганч каби шаҳарларга ҳам парвоз қилиш имкониятига эга”, — дейилади дипломатик миссия хабарида.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!