Jahon

WSJ: Байден ва Трампга америкаликларнинг 46 фоизи овоз бермоқчи

WSJ: Байден ва Трампга америкаликларнинг 46 фоизи овоз бермоқчи

АҚШ етакчилигига эҳтимолий номзодлар Жо Байден ва Доналд Трампга сўровномада қатнашган америкаликларнинг 46 фоизига овоз беришга тайёр. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри маълум қилди.

Бироқ, респондентларнинг 8 фоизи ҳали ўз овозлари ҳақида қарор қабул қилмаган. Нашр томонидан 24-30 август кунлари ўтказилган сўровномада рўйхатга олинган бир ярим мингга яқин сайловчи иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Доналд Трамп бўлажак президентлик сайловларида ғалаба қозонса, унинг асосий устуворлиги мамлакат чегараларини ҳимоя қилиш бўлишини айтган эди. Бундан ташқари, сиёсатчи, шунингдек, «Штатларга киришга рухсат берилган жиноятчиларни ўз мамлакатларига қайтаришга» ваъда берди.

Аввалроқ сиёсатчи президентлик сайловларида ғалаба қозониш имконияти “100 фоизга яқин” эканини айтганди. Унинг фикрича, у амалдаги президент Жо Байдендан деярли ўзиб кета олади.

Эслатиб ўтамиз, Жо Байден 80 ёшда, у АҚШ тарихидаги энг кекса президент. Доналд Трамп 77 ёшда.