Жаҳон банки Украинага уй-жойларни фавқулодда таъмирлаш учун яна 232 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда Украина реинтеграция вазирлигининг Телеграм каналида хабар берилди.
Агентлик маълумотларига кўра, мамлакатда “Одамларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини тиклаш мақсадида уй-жойларни таъмирлаш” лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилган. Уни амалга ошириш учун Жаҳон банкидан маблағ ўтказилди. Таъкидланишича, мазкур ташаббус доирасида 100 мингдан ортиқ оила ўз уйини таъмирлаш имкониятига эга бўлади.
Реинтеграция вазирлиги маълумотларига кўра, умумий ҳисобда Украинанинг беш вилоятида 98 мингга яқин уй ва 8 минг хонадонни тиклаш режалаштирилган. Қайд этилишича, айни пайтда мамлакатда 1,4 миллион уй шикастланган, уларда 3,5 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!