Jahon

Электромобилдан фойдаланганлар солиқ ва жарималар вақтида «скидка»га эга бўлиши мумкин

Электромобилдан фойдаланганлар солиқ ва жарималар вақтида «скидка»га эга бўлиши мумкин

Қирғизистон йўлларида яшил рақамга эга автомобиллар пайдо бўлиши мумкин. Жогорку Кенешнинг профил қўмитаси қонун лойиҳасини маъқуллади.

Ғайриоддий рангдаги рақамларни электр транспорт воситалари ва атроф-муҳитга зарар етказмайдиган автомобилларга бериш таклиф этилади. Бундай машиналар эгалари учун имтиёзлар бўлади:

Автомобил солиғи камайтирилади;
Дераза қорайтириш учун камроқ ҳақ тўлайдилар;
Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик, тўхташ жойи учун жарималар камайтирилди.

Ташаббускорларнинг фикрига кўра, бундай чоралар қирғизистонликларни “яшил” транспортга ўтишга ундайди – бу мамлакатдаги экологик вазиятни яхшилаши керак», дейилади манба хабарида.