Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида 13 яшар қизнинг номусига тегилганлиги айтилган видеомурожаат тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ахборот хизмати баёнот берди.
Элликкалъа тумани «Амиробод» ОФЙда яшовчи фуқаро М.З. 2023 йил 30 август куни туман ИИБга мурожаат қилиб, 2010 йилда туғилган вояга етмаган невараси Т.С.ни қўшниси З.Ш. қўрқитиш ва зўрлик ишлатиш орқали номусига текканлиги сабабли, З.Ш.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат Республикаси прокурори томонидан жойида ўрганилиб, суд тиббиёт экспертизасининг 2023 йил 5 сентябрь кунги ҳулосаси, терговга қадар текширувда тўпланган иш хужжатлари инобатга олиниб, гумон қилинувчи З.Ш.га нисбатан ЖКнинг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми, 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси (ушлаб туриш асослари) тартибида ушланди.
Терговнинг ҳар томонлама тўла ва холисона ўтказилиши Қорақалпоғистон Республикаси прокурори томонидан назоратга олинди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!