Россиянинг Мариинск шаҳрида ўзбек шоири ва драматурги Усмон Носир ҳайкали очилди. Бу ҳақда Кузбасс вилояти маъмурияти хабар берди.
Вилоят расмийлари бу шоирнинг Россия ҳудудида очилган биринчи ёдгорлиги эканлигини таъкидлади.
Усмон Носир 1912 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1938 йилда шоир қатағонга учради ва Узоқ Шарққа сургун қилинади. Кейинчалик у Кемерово вилоятининг Мариинский туманидаги лагерга кўчирилди ва у ерда 1944 йил март ойида вафот этди.
Ўша йилнинг охирига келиб, Совет ҳукумати Носирни айбсиз деб топди ва реабилитация қилди.
Кемеровода унинг шарафига яратилган музей бор. Вилоятда ҳар йили шоир хотирасига бағишланган адабий кечалар ўтказилади.
Ўзбекистонда 2022 йилда Наманганда шоир ҳайкали очилган эди. Маҳалла ва мактаб ҳам унинг номи билан аталган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!