Jahon

Афғонистон-Покистон чегарасида тўқнашувлар юз берди

Афғонистон-Покистон чегарасида тўқнашувлар юз берди

Афғонистон ва Покистон чегарасида икки давлат ҳарбийлари ўртасида тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда гувоҳларга таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда.

Уларнинг сўзларига кўра, жанглар Торхам назорат пункти яқинида бошланган ва отишма овозлари эшитилган.

Қайд этилишича, чегаранинг ҳар икки томонидаги тинч аҳоли ўз уйларини тарк этиб, хавфли ҳудудни тарк этишга интилмоқда.