Jahon

Ҳиндистон ҳукумати мамлакат номини ўзгартириши мумкин

Ҳиндистон ҳукумати мамлакат номини ўзгартириши мумкин

«Ражя Сабҳа» халқ партияси депутати Нареш Бансалнинг айтишича, «Ҳиндистон» номи мустамлакачиликни англатади. Ҳиндистон ҳукумати парламент йиғилишига Ҳиндистон номини «Бхарат» деб ўзгартириш тўғрисида резолюция киритишни режалаштирмоқда. Номни ўзгартириш учун парламентдаги кўпчилик ғояга овоз бериши керак.

Ражя Сабҳа Халқ партияси аъзоси Нареш Бансалнинг сўзларига кўра, “Ҳиндистон” номи бир пайтлар Британия ҳукумати уларни ҳайдаб юборган мустамлакачиликни англатади. Унинг фикрича, қонунни олиб ташлаш керак.

“Мамлакатимиз минг йиллар давомида «Бҳарат» номи билан машҳур. Бу мамлакатнинг қадимий номи, қадимги санскрит матнларида учрайди. «Ҳиндистон» номи мустамлакачилик даврида берилган ва шунинг учун қуллик рамзидир», деди у.

Ҳиндистонда эски тарихий номлар шаҳарларга қайтган ҳолатлар бундан олдин ҳам рўй берган. 1995 йилда Бомбей Мумбай, 1996 йилда Мадрас Ченнай, 2001 йилда Калькутта шаҳри Колката деб ўзгартирилган.

«Бҳарат» Ҳиндистоннинг биринчи императори Бҳарат ҳақидаги қадимий афсоналарга асосланган.