Тожикистонда тожик-афғон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган террорчилар йўқ қилинди, деб хабар бермоқда «Sputnik Таджикистан».
Хабарда айтилишича, 29 августдан 30 августга ўтар кечаси қуролланган жангарилар Дарваздан унчалик узоқ бўлмаган Кеврон қишлоғи яқинида тожик-афғон чегарасини кесиб ўтган. Улар Тожикистон ҳудудида Давлат мустақиллиги байрами арафасида террорчилик ҳаракатини амалга оширмоқчи бўлгани айтилмоқда.
Тез орада гуруҳ топилиб, назорат остига олинди, дейилади хабарда. Махсус операция ўтказиш учун чегарани ноқонуний кесиб ўтиш жойига аксилтеррор гуруҳи етиб борган. 5 сентябрь куни эрталаб террорчилар қуршовга олинган. Уларга зудлик билан қуролларини ташлаб, таслим бўлиш буюрилган.
Бироқ террорчилар буйруққа бўйсунмаган ва биринчи бўлиб ўт очган. Шундан сўнг, қўмита ходимлари аксилтеррор операциясини бошлаган, натижада уч нафар жангари йўқ қилинган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!