Iqtisod, Jahon

Венеция туристлар учун кириш тўловини бекор қилмоқчи

Венеция туристлар учун кириш тўловини бекор қилмоқчи

Венеция ҳаддан ташқари туризм муаммосини ҳал қилиш учун келаси йили шаҳарга бир кунга келган сайёҳлардан 5 евро (5,35 доллар) миқдорида кириш тўловини олишни режалаштирмоқда. Йиғим 14 ёшдан ошган барча сайёҳлардан келаси йил 30 кун ичида тажриба асосида ундирилади, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги.

Йиғимнинг мақсади «Венецияда яшаётган, ўқиётган ёки ишлаётганлар ва шаҳарга ташриф буюрганлар ҳуқуқлари ўртасида янги мувозанатни топишдир», – деди Венециянинг туризм бўйича маслаҳатчиси Симоне Вентурини ва бу пул ишлашнинг бир усули эмаслигини айтди.

Кириш ҳақини йиғиш режасини амалга оширишнинг аниқ саналари ва унинг қандай амалга оширилиши кейинги ҳафта якуний кенгаш маъқуллаши билан келишилади.

Тўловларни йиғиш режаси биринчи марта 2019 йилда муҳокама қилинган ва коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган эди.

Ҳаддан ташқари туризм узоқ вақтдан бери шаҳар учун муаммо бўлиб келган. Таъкидланишича, сайёҳлар сони кўпинча 50 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган тарихий шаҳар маркази аҳолиси сонидан сезиларли даражада ошади.