Jahon

Блинкен: АҚШ ҳеч қачон Украинанинг босиб олинган ҳудудларидаги «сайловлар»ни тан олмайди

Блинкен: АҚШ ҳеч қачон Украинанинг босиб олинган ҳудудларидаги «сайловлар»ни тан олмайди

Қўшма Штатлар Россия Украинанинг босиб олинган ҳудудларида ўтказаётган сохта «сайловлар»ни тан олмайди, деди Давлат котиби Энтони Блинкен.

“Россия томонидан Украинанинг босиб олинган ҳудудларида ўтказилган сохта сайловлар ноқонуний ва БМТ Низомига зиддир. Қўшма Штатлар Россиянинг Украина ҳудудигаги даъволарини ҳеч қачон тан олмайди. Биз Украинани қанча вақт керак бўлса, қўллаб-қувватлаймиз”, — деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.