Jahon

Олимлар 2023 йилда ҳаддан ташқари иссиқлик инсониятнинг деярли ярмига таъсир қилганини аниқлашди

Олимлар 2023 йилда ҳаддан ташқари иссиқлик инсониятнинг деярли ярмига таъсир қилганини аниқлашди

2023 йил ёзидаги ҳаддан ташқари иссиқлик дунё аҳолисининг деярли ярмига таъсир қилди. Climate Central халқаро иқлим илмий лойиҳаси тадқиқотчиларининг маълумотларига кўра, июндан августгача 4,2 миллиардгача одам, яъни инсониятнинг 48 фоизи иссиқ тўлқинлардан азият чеккан.

Ҳисоботга кўра, сўнгги уч ёз ойда сайёрамиздаги 1,5 миллиарддан 4,2 миллиардгача одам камида 30 кун давомида ғайритабиий юқори ҳароратни бошдан кечирган, бу иқлим ўзгариши индексининг (CSI) бешта даражасининг учинчи қисмига тўғри келади.

Тадқиқотчиларнинг қайд этишича, 2023-йил ёзи Шимолий ярим шарда рекорд даражадаги энг иссиқ бўлган. Уларнинг таъкидлашича, техноген иссиқхона газларининг чиқиндилари ҳаддан ташқари иссиқлик тўлқинларининг қайта пайдо бўлиш эҳтимолини камида уч баробар оширган.

Мутахассисларнинг фикрича, рекорд даражадаги иссиқлик Шимолий Америка, Европа ва Африкада ўрмон ёнғинларини келтириб чиқарган, шунингдек, кучли тропик бўронлар хавфини оширган.