Yangiliklar

Президент саноат корхоналарида огоҳлантиришсиз «свет» ўчирмасликни буюрди

Президент саноат корхоналарида огоҳлантиришсиз «свет» ўчирмасликни буюрди
Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда ҳудудий саноат корхоналарини энергия ресурслари билан таъминлаш масалаларига эътибор қаратиш муҳимлиги таъкидланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош вазир бошчилигидаги комиссияга бир ой давомида барча ҳудудларга бориб:

– қўшимча ишлаб чиқаришни ҳисобга олган ҳолда, ойма-ой ҳудудларнинг энергия балансини ишлаб чиқиш;

– жорий йилда ишга тушадиган лойиҳаларни бирма-бир хатловдан ўтказиб, уларга зарур энергия ресурслари ажратишни назарда тутиш топширилди.

Энергетика вазирлигига жойларда саноат корхоналарини олдиндан хабардор қилмасдан электр таъминотидан узиш амалиётига қатъий чек қўйишга топшириқ берилди.