Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) томонидан барқарор ривожланиш учун ечим топиш мақсадида ҳар йили эълон қилинадиган «World Happiness» ҳисоботида Ўзбекистон 53-ўриндан 54-ўринга тушиб кетди.
World Happiness рейтинги ўтган уч йил 2020, 2021 ва 2022 йиллардаги ҳаётдан қониқишнинг ўртача баҳосини акс эттиради.
Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари орасида рейтингда 44-ўринни қайд этган Қозоғистон етакчилик қилмоқда.
Марказий Осиёда яна қозоғистонликлар энг бахтли бўлди. Улар нафақат қўшниларини, балки Россияни ҳам ортда қолдириб, 44-ўринда. Шу билан бирга, ўтган йилга нисбатан Қозоғистон Республикаси 4 поғона пастлаган.
Афғонистон, Ливан ва Серра-Леоне аҳолиси ҳаётдан энг кам қониқиш ҳосил қилади.
Эслатиб ўтамиз, бир йил аввал Ўзбекистон БМТнинг бахтиёрлик рейтингида 11 поғона пастга тушиб, Марказий Осиёдаги етакчилигини Қозоғистонга бой берган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!