“Бугун мен “Ҳиндистон-Яқин Шарқ-Европа” янги иқтисодий коридори бўйича тарихий келишувни якунлаганимизни ғурур билан эълон қиламан. Биз юк ташиш ва темир йўлга сармоя киритмоқчимиз”, деди Байден.
Унинг тушунтиришича, коридор “икки қитъадаги портларни улаш” учун мўлжалланган. Бу савдо, тоза энергия экспорти ва интернет кабелларини ўрнатишни осонлаштириши кутилмоқда. Лойиҳада АҚШ, Европа Иттифоқи, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Исроил, Иордания ва Ҳиндистон иштирок этади.
“Дунё бурилиш нуқтасида. Бу қабул қилинган қарорлар ўнлаб йиллардан сўнг келажакка албатта таъсир қилади. Инвестициялар ҳозир ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ бўлиб бормоқда”, — деди АҚШ президенти.
Қатор оммавий ахборот воситалари ушбу иқтисодий йўлак Хитойнинг Ипак йўли (Бир камар, бир йўл) лойиҳасига муқобил бўлишини таъкидлади.
“Бир камар, бир йўл” – бу Марказий Осиё, Европа ва Африканинг элликдан ортиқ давлатини Хитой билан боғлайдиган мавжуд транспорт йўлакларини ривожлантириш ва яратиш бўйича Хитой халқаро дастуриди ҳисобланади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!