Январь ойидаги аномал совуқлик тўлқини Ўзбекистонда очиқ усулда қолдирилган узум кўчатларининг совуқ уришига олиб келди. Кейинроқ, 18-19 апрель кунлари республика марказидаги совуқлик тўлқини ҳам жойларда уйғониш даврига кириб борган ток кўчатларини 40-80% гача зарарлади.
Ёз ойларига келиб, узум кўчатларидаги мевалардан ҳам куз ва қишда узум ҳосилдорлигида кескин камайиш бўлишини айтиш мумкин бўлди. Натижада, совуқлик омили сабаб, узумчилик секторида сўнги 5 – 6 йилликда энг кам ҳосилдорлик рўй берди.
Тожик ва ўзбек боғбонлари учун кўп даромад берувчи мазкур меванинг кам ҳосилдорлиги минтақада бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли, уларнинг экспорт ва импорт қилиш кайфиятига ҳам таъсир этди. Ҳатто Марказий Осиёдаги вазиятдан фойдаланиб, Афғонистон биринчи марта ўзидаги катта партиядаги узум ҳосилини шимолга экспорт қила олди.
Бу кетишда қишда узум нархларида юқори ўсиш давом этади. Ҳатто, минтақа аҳолиси истеъмол учун жануб Ҳиндистондан узум экспорт қилиши ҳам мумкин.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!