Hodisa

Indorama Agro инсон ҳуқуқларини бузиш ва ерни тортиб олишда айбланмоқда

Indorama Agro инсон ҳуқуқларини бузиш ва ерни тортиб олишда айбланмоқда

Европа тикланиш ва тараққиёт банкига (ЕТТБ) Ўзбекистондаги энг йирик пахта етиштирувчи корхоналардан бирига кредитлар ажратилиши юзасидан расмий шикоят юборилди. Indorama Agro инсон ҳуқуқларини бузиш ва ерни тортиб олишда айбланган. Бу ҳақда Ecotextile News портали хабар берди.

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари форуми ЕТТБнинг Мустақил Лойиҳа Масъулияти Механизми (IPAM)га Сингапурнинг Indorama корпорацияси таркибига кирувчи Indorama Agro компанияси устидан шикоят қилди.

Шикоятда ширкат ЕТТБ ва Халқаро молия корпорациясидан (ХМК) пахтачиликни модернизация қилиш учун 130 миллион доллар кредит олганига қарамай, Ўзбекистоннинг Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларидаги фаолиятида кўплаб қонунбузарликлар содир этилгани айтилади.