O‘zbekiston

Кичик ҳалқа йўли кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади

Кичик ҳалқа йўли кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади

Тошкентдаги Кичик ҳалқа йўли кўчасининг Ифтихор кўчаси билан Кўргазма кўчаси оралиғидаги қисмида юзага келган иссиқлик қувури билан боғлиқ носозлик туфайли йўл вақтинча ёпилади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, айни вақтда авария-тиклаш гуруҳи томонидан иссиқлик қувурларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Йўлнинг ушбу қисми 10 сентябрь санасидан 11 сентябрь соат 4:00 га қадар ёпиқ бўлади.