Jahon

Zeit: G20 саммити декларацияси Шольцнинг Россияни «тиз чўктириш» режаcини бузди

Zeit: G20 саммити декларацияси Шольцнинг Россияни «тиз чўктириш» режаcини бузди

Нью-Деҳлида бўлиб ўтган G20 саммитининг якуний декларацияси Германия канцлери Олаф Шольцнинг Россияга “зарба бериш” режаларини бузди. Бу ҳақда Германиянинг Zeit газетаси хабар бермоқда.

Ўтган йили G20 саммитида декларация қабул қилинган эди ва унда Россияни яккалаб қўйиш ҳамда унга қақшатқич зарбалар бериш борасида сўз юритилган. Олаф Шольц эса мазкур декларацияда кўзда тутилган режалар Украинадаги можароларни бартараф қилишда ҳал қилувчи ролни ўйнашини айтган эди.

Бироқ, нашрнинг ёзишича, бу йилги саммитнинг якуний декларациясида Россияни қоралаш ва уни тор-мор қилиш борасида ҳеч қандай гап йўқ. Нью-Деҳли декларацияси Украинадаги можароларни БМТ Низомининг мақсад ва тамойиллари асосида ҳал қилишга чақиради.

Financial Times газетаси эса айни пайтда Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган G20 саммитининг якуний декларацияси Украинада қўллаб-қувватлаш бўйича консенсус йўқлиги сабабли Ғарб давлатлари учун ҳақиқий зарба бўлиб чиққанини ёзди.