Jahon

Жаҳон банки Марокашга ёрдам таклиф қилмоқда

Жаҳон банки Марокашга ёрдам таклиф қилмоқда

Жаҳон банки Марокашга вайронкор зилзила оқибатларини бартараф этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишни таклиф қилди, деб ёзади “ТАСС” ёзма баёнотга таяниб.

“Биз қиролликка юқори даражада чуқур ҳамдардлик билдирдик ва ушбу офат муносабати билан мамлакатга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишни таклиф қилдик. Ҳозирги босқичда бизнинг эътиборимиз фақат Марокаш халқи ва ушбу фожиа билан курашишга ҳаракат қилаётган ҳукуматларга қаратилган», – дейилади хабарда.

Марокашда жумадан шанбага ўтар кечаси 6,8 магнитудали зилзила содир бўлган эди.