Ўтган йили эълон қилинган «қисман сафарбарлик»дан сўнг минглаб мутахассислар Россиядан Туркияга жўнаб кетишди, уларнинг аксарияти дастурчилар бўлиб чиқди.
Улардан баъзилари, турк полицияси ва вирус таҳлилчиларига кўра, кичик онлайн фирибгарлик билан шуғулланган ва даромадларни ювиш ва бутун дунё бўйлаб компьютерлардан ҳисоб маълумотларини Европа бозорига сотиш учун маҳаллий кибержиноятчилар билан бирлашган.
Сўнгги пайтларда бундай фаолликнинг кучайиши фонида тергов бошланди. Русийзабон мамлакатларда улар ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизими заифлиги сабабли очиқроқ фаолият юритишга мойил, дейилади мақолада.
Суҳбатдошлардан бири янги ташкил этилган хакерлик гуруҳлари эҳтиёткор эканлигини ва уларнинг киберҳужумлари қурбонлари орасида Туркия фуқаролари деярли йўқлигини таъкидлади. Натижада маҳаллий ҳокимият органларининг эътиборини жалб қилиш хавфи камаяди.
Махфий маълумотларга кириш учун машҳур хизмат – Underground Cloud of Logs сўнгги ойларда ўн миллионлаб ўғирланган кредит карталари, пароллари ва логинлари ҳақидаги маълумотлар билан тўлдирилди. Бунинг учун, эҳтимол, Redline зарарли дастурий таъминотидан фойдаланилган бўлиб, унинг ёрдамида фойдаланувчи беихтиёр компьютерни юқтиради, масалан, ноқонуний веб-сайтларга киришда, – дейди Auren Cyber Israel компаниясининг киберхавфсизлик бўйича мутахассиси Ошер Ассор.
Туркиялик яна бир хавфсизлик бўйича мутахассис Телеграмдаги шундай гуруҳлардан бирига харидор ниқоби остида қўшилганини айтди. FT суҳбатдоши бир неча ой давомида россиялик хакерлар туркиялик ҳамкасбларини мураккаб кодлардан фойдаланишга ўргатганини кузатди ва улар ўз алоқалари орқали Ғарбий Европада, хусусан, Германияда фойдали битимларни қўлга киритди.
Баъзи бошқа суҳбатларда ўғирланган криптовалютани турк лирасига айлантириш йўллари муҳокама қилинган ва ҳатто Туркия фуқаролигини олиш учун кўчмас мулк сотиб олиш йўллари кўриб чиқилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!