Жорий йилнинг август ойида Ўзбекистон резидентларининг инфляция кутилмалари 14,2 фоизни, тадбиркорларники эса 14,4 фоизни ташкил этди, бу ҳақда Марказий банк хабар бемоқда.
Июль ойига нисбатан ишбилармонлик муҳитида кўрсаткичлар 0,9 фоизга, ўзбекистонликлар орасида эса 1,2 фоизга ошган.
Респондентларнинг аксарияти (70 фоизи) келажакда валюта курсининг ўзгариши муносабати билан республикада нархлар ошиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Сўровда қатнашган тадбиркорларнинг 71 фоизи ҳам худди шундай фикрда.
Шу билан бирга, Ўзбекистон фуқароларининг 43 фоизи мамлакатдаги нархларнинг ошишига ёқилғи-энергетика ресурслари нархининг ошиши таъсир қилади, деб ҳисобласа, тадбиркорлик субъектлари орасида бу кўрсаткич 38 фоизни ташкил этган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!