Yangiliklar

Японияда айиқларнинг одамларга ҳужуми рекорд даражада содир бўлган

Японияда айиқларнинг одамларга ҳужуми рекорд даражада содир бўлган

Японияда апрелдан июлгача айиқларнинг одамларга 50 дан ортиқ ҳужуми содир бўлган. Бу 2007-йилда бундай ҳодисалар қайд этила бошланганидан бери рекорд кўрсаткичдир, деб хабар берди Синхуа агентлиги.

Атиги тўрт ой ичида Япония бўйлаб 53 киши айиқлар билан тўқнашув натижасида жароҳат олди.

Ҳужумлар сони бўйича Ивате префектураси етакчилик қилмоқда, бу ерда ҳайвонлар одамларни 15 марта жароҳатлаган. Хоккайдо префектурасида хатто айиқ бир инсоннинг умрига зомин бўлган ҳам.

Япония ҳукумати аҳолини хотиржамликка чақирмоқда.