Марокашдаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2 минг 862 кишига, жароҳатланганлар сони эса 2 минг 562 нафарга етди, деб хабар бермоқда «Anadolu» агентлиги.
Марокаш Ички ишлар вазирлиги 8 сентябрда содир бўлган зилзила ҳақида янги маълумот эълон қилди.
Вазирлик баёнотида, эпицентри Марракешнинг Эль-Хуз туманида бўлган 7 магнитудали зилзила қурбонлари сони 2862 нафарга, яраланганлар сони эса 2562 нафарга етгани айтилган.
Марокаш матбуоти 8 сентябрда маҳаллий вақт билан соат 23:10 да содир бўлган зилзила пойтахт Рабат, Касабланка, Мекнес, Агадир ва Фесда сезилганини хабар қилди.
Қурбонларнинг асосий қисми Аль-Хауз, Тарудант, Шивава, Варзазат, Марракеш, Азила, Агадир, Касабланка ва Юсифий вилоятларида қайд этилган.
Табиий офат ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Уларга фуқаро мудофааси кучлари билан бир қаторда ҳарбийлар ҳам жалб этилган.
Зилзила мамлакат тарихида ўтган асрдаги энг йирик зилзила бўлди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!