O‘zbekiston

Ўзбекистонда кенг йўллардаги барча пиёдалар ўтиш жойлари тартибга солинади

Ўзбекистонда кенг йўллардаги барча пиёдалар ўтиш жойлари тартибга солинади

Ўзбекистонда икки ва ундан ортиқ қаторли барча янги кенг йўллар пиёдалар учун светофор билан жиҳозланади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг жорий йилга мўлжалланган чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонида белгиланган.

Ҳужжатга кўра, талаб 2024 йил 1 январдан бошлаб мажбурий бўлади.

Аввалроқ пойтахтдаги чорраҳаларга 605 та ақлли светофор ўрнатилиши, йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд қилувчи 1830 та камера пайдо бўлиши хабар қилинганди.