Jahon

Пригожин ўлими АҚШнинг собиқ президенти Жорж Бушни ҳайрон қолдирмаган

Пригожин ўлими АҚШнинг собиқ президенти Жорж Бушни ҳайрон қолдирмаган

АҚШнинг собиқ президенти Жорж Буш 2006 йилда Санкт-Петербургда бўлиб ўтган G8 саммити чоғида унга Евгений Пригожин хизмат қилганини ёдга олди.

“Vashington Post» газетасининг ёзишича, матбуот анжуманида Бушдан Пригожиннинг ўлими ҳақидаги хабарлардан ҳайратдами ёки йўқми, деб сўралган.

«Йўқ», деб жавоб берди 77 ёшли Буш. “Аммо мен яқинда Санкт-Петербургда бўлиб ўтган G8 саммити суратини кўриб, ҳайратда қолдим, у ерда у менга таом берган йигит бўлиб чиқди. У Путиннинг ошпази эди”.

Суратда Буш ва унинг рафиқаси Лаура Владимир Путин билан кечки овқатланаётгани, унга ўша пайтдаги рафиқаси Людмила ҳамроҳлик қилгани тасвирланган.