Рубль курсида енгиб бўлмайдиган муаммолар йўқ. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Шарқий иқтисодий форумнинг (EEF) ялпи мажлисида айтиб ўтди.
«Бу, албатта, молиявий идоралар томонидан ўзининг машаққатли изланишларини талаб қиладиган савол», деди Путин.
Бу масалада енгиб бўлмайдиган муаммо ва қийинчиликларни кўрмаётганини таъкидлади. Россия етакчисининг қўшимча қилишича, рубль курси билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда ҳеч ким тўсатдан ҳаракат қилмайди.
Путин Марказий банкнинг асосий ставкасини оширишини қўллаб-қувватлади. Унинг фикрича, бу чора иқтисодни чеклайди, лекин инфляцияни пасайтиради.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!