Jahon

«Россия эртами-кечми собиқ совет республикаларининг барчаси билан уришишга мажбур бўлади» — Дума депутати Фёдоров

«Россия эртами-кечми собиқ совет республикаларининг барчаси билан уришишга мажбур бўлади» — Дума депутати Фёдоров

Россия эртами-кечми собиқ совет республикаларининг барчаси билан уришишга мажбур бўлади. Давлат Думаси депутати Евгений Фёдоров шундай фикр билдирди.

Депутат собиқ совет республикаларини “баҳсли ҳудудлар”, деб атади. Унинг иддао қилишича, республикаларнинг ҳар бири СССРдан “ноқонуний равишда ажралиб чиққан”. Шу сабабли эртами-кечми Россия билан низога боради ёки урушади.

“Барча собиқ республикалар эртами-кечми Россия билан конфликтга боради ёки урушади. Бу назария масаласи. Улардан баъзилари ҳозир бундай қилмайди: Беларусь. Грузия аллақачон уруш қилган, Украина (урушяпти). Бу Арманистонга ҳам тўлиқ тааллуқли”, — деди депутат.

Унинг қайд этишича, агар республикалар дипломатик йўл билан қайтарилса, ҳарбий можароларнинг олдини олиш мумкин.