Jahon

АҚШ Украинага ёрдам бериш учун қанча маблағ сарфлаганини эълон қилди

АҚШ Украинага ёрдам бериш учун қанча маблағ сарфлаганини эълон қилди

Қўшма Штатлар Украинага ёрдам бериш учун жами 110,97 миллиард доллар сарфлаган, деб хабар берди Fox News Оқ уй бошқарув ва бюджет бўлимининг мактубига таяниб.

Ҳужжат 2023 йил январида Оқ уйга юборилган бир гуруҳ республикачи сенаторларнинг сўровига жавобан тайёрланган. Хатда айтилишича, умумий сумманинг 101,19 миллиард доллари аллақачон сарфланган.

Шунингдек, бу миқдор Америка етакчиси маъмуриятининг Украина учун маблағ ажратиш ҳақидаги янги илтимосини ҳисобга олмагани таъкидланган. Унинг ҳажми 24 миллиард долларни ташкил этади, шундан 13 миллиард доллари ҳарбий эҳтиёжлар учун мўлжалланган.

7 сентябрь куни АҚШ Мудофаа вазирлиги Жо Байден президентлиги даврида Қўшма Штатлар Украинага 44,4 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий ёрдам юборганини маълум қилган эди.