Yangiliklar

Ўзбекистонда ҳар бешинчи эркак чекувчи ҳисобланади

Ўзбекистонда ҳар бешинчи эркак чекувчи ҳисобланади

Ўзбекистонда чекувчилар сони аҳолининг 12 фоизидан ошади. Эркаклар орасида бу кўрсаткич 23,3 фоизни ташкил этади, дейилади World Population Review маълумотларида.

Қирғизистонда ҳар иккинчи эркак чекади (52,5%). Чекишга дучор бўлган аҳолининг улуши 27,9% ни ташкил қилади. Қозоғистонда эркакларнинг 42% дан ортиғи бу одатга эга, Россияда – 40,9%.

Энг кўп чекувчилар Тинч океанидаги митти орол давлати – Науруда (жами аҳолининг 52,1 фоизи) топилган.