O‘zbekiston

Президентнинг жорий ва келаси ҳафтага мўлжалланган иш жадвали эълон қилинди

Президентнинг жорий ва келаси ҳафтага мўлжалланган иш жадвали эълон қилинди

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг телеграм-каналида Шавкат Мирзиёев иштирок этадиган жорий ва келаси ҳафтага режалаштирилган халқаро тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра, давлат раҳбари 14-15 сентябрь кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлат раҳбарларининг навбатдаги, бешинчи Маслаҳат учрашуви ҳамда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитида иштирок этади.

Бу саммитларда президент қатор муҳим ва долзарб таклиф ва ташаббусларни илгари суриши, минтақада савдо-иқтисодий, транспорт-логистика алоқаларини, “яшил” иқтисодиёт ва энергетика, сув ва экология соҳаларида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларига қарши биргаликда курашиш каби масалалар юзасидан ўз нуқтаи-назарини баён қилиши кутилмоқда.

Давлат раҳбари кейинги ҳафтада Америка Қўшма Штатларига ташриф давомида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлайди.

Президент халқаро ҳамжамиятни нафақат мамлакатдаги ислоҳотлар жараёни, инсон ҳуқуқлари, ижтимоий-сиёсий модернизация соҳаларида эришилган натижалар билан таништирадилар, балки ҳам минтақавий, ҳам глобал аҳамиятга эга қатор муҳим ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда

Бундан ташқари, Ўзбекистон етакчиси ташриф доирасида АҚШ президентининг таклифига биноан ўтказиладиган “С5+1” форматидаги АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувида иштирок этади.