O‘zbekiston

Тошкентда ҳар куни уч тонна нон чиқиндига ташланади

Тошкентда ҳар куни уч тонна нон чиқиндига ташланади

Тошкент шаҳар “Махсустранс” ишлаб чиқариш бошқармаси бош инспектори Исмоил Сагдуллаевнинг ЎзАга маълумот беришича, Тошкент шаҳри бўйича 1000 та чиқинди йиғиш майдончалари мавжуд. Шундан 650 таси Тошкент шаҳар “Махсустранс” ишлаб чиқариш бошқармасига қарашли.

Айни вақтда чиқинди йиғиш шохобчаларининг 72 фоизи Тошкент шаҳар “Махсустранс” ишлаб чиқариш бошқармасига қарашли. Қолган 28 фоизи эса хусусий хизмат кўрсатиш шохобчаларига тегишли.

– Тошкент шаҳрида бир кунда 2 минг 300 тонна чиқинди йиғиб олинади. Минг афсуски, пойтахтимиздаги чиқинди йиғиш майдончаларига энг кўп нон ва нон маҳсулотлари, кейинги ўринда озиқ-овқат маҳсулотлари ташлаб кетилмоқда, – дейди Тошкент шаҳар “Махсустранс” ишлаб чиқариш бошқармаси бош инспектори Исмоил Сагдуллаев. – Мисол учун, пойтахтимизда 1000 та чиқинди шохобчасининг ҳар бирига кунига 2,5-3 килограммдан уч тоннага яқин нон чиқиндига ташлаб кетилади. Ходимларимиз чиқиндига ташланган нонларни, озиқ-овқат маҳсулотларини мол-қўй боқадиган тадбиркорларга беришади. Йилдан йилга чиқиндихоналарга нон ва нон маҳсулотларини ташлаш ҳолатлари кўпайиб кетмоқда.