Еттилик давлатлари яқин икки-уч ҳафта ичида Россиядан олмос етказиб беришни билвосита тақиқлашни эълон қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Белгия ҳукумати вакилига таяниб, Reuters хабар берди.
Унга кўра, чеклов январь ойидан кучга кириши керак.
2022 йилда Қўшма Штатлар Россиянинг ишлов берилмаган олмосларини, шунингдек, Россияда ишлов берилган олмосларни импорт қилишни тақиқлашни жорий қилди. Сентябрь ойи бошида Европа Кенгаши раҳбари Чарлз Мишел Европа Иттифоқи ҳам Россия олмос саноатига қарши санкциялар устида ишлаётганини айтган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!