Jahon

Коррупция сабаб Хитой мудофаа вазири мамлакатдан ғойиб бўлди

Коррупция сабаб Хитой мудофаа вазири мамлакатдан ғойиб бўлди

Хитойда ҳукуматнинг асосий аъзоларидан бири яна жамоат майдонидан ғойиб бўлди – бу сафар мамлакат мудофаа вазири генерал Ли Шанфу.

Сўнгги хабарларга кўра, мамлакат расмийлари унга нисбатан, катта эҳтимол билан коррупцияда гумон қилиниб, тергов бошлаган.

Тергов ҳақида маълумот Reuters агентлигидан олинган, унинг журналистлари Хитойдаги 10 та аноним манба билан гаплашган.

Минтақавий хавфсизлик ходими ва Хитой ҳарбийлари билан бевосита алоқада бўлган уч кишининг сўзларига кўра, Лига нисбатан тергов ҳарбий техника хариди билан боғлиқ. Гап қандай харидлар ҳақида кетаётгани ҳозирча номаълум.

Шунингдек, ҳарбийлар билан бевосита алоқада бўлган икки кишининг сўзларига кўра, Ли 2017 йилдан 2022 йилгача бошқарган Хитой армиясининг сотиб олиш бўлимининг саккиз нафар юқори мартабали амалдори ҳам тергов остида.

Март ойида мудофаа вазири этиб тайинланган Ли ва саккиз нафар мансабдор шахс устидан терговни кенг ваколатларга эга бўлган ҳарбий интизом текширув комиссияси олиб бормоқда, деб ёзади Reuters.