O‘zbekiston

Ўзбекистонда Chevrolet Captiva’нинг янгиланган версияси қачондан сотувга чиқиши маълум қилинди

Ўзбекистонда Chevrolet Captiva’нинг янгиланган версияси қачондан сотувга чиқиши маълум қилинди

Янгиланган Chevrolet Captiva Ўзбекистонда сотувга чиқарилади, бу ҳақда компания сайтидаги маълумотлардан маълум қилинди.

Spot.uz порталининг хабар беришича, автомобилнинг сотуви октабр охири – ноябрь ойининг бошига мўлжалланган.

Автомобилнинг янгиланган версияси 149 от кучигача бўлган двигател билан жиҳозланган. Машина учта трим даражасида – T1, LT2, Premier’да сотувга чиқарилади.

Автомобил General Motors компаниясининг Жанубий Корея бўлими томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, уни ишлаб чиқариш 2006 йилдан бери йўлга қўйилган.

2011 йилгача Жанубий Кореяда Captiva Daewoo Winstorm бренди остида сотилган. Австралия ва Янги Зеландияда автомобил Holden Captiva номи билан танилган.