Yangiliklar

Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 78 ёшга етказилади

Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 78 ёшга етказилади

Стратегияга асосан, 2023 йилгача аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини 78 ёшга етказиш мақсад қилинган.

Шунингдек, тиббиётга йўналтириладиган маблағлар ҳажми 2 баробарга оширилади.

Онкология, юрак-қон томир, диабет ва нафас йўллари касалликлари бўйича эрта ўлимни 2,5 баробарга камайтириш кўзда тутилган.

Шунингдек, сил касаллиги билан касалланиш даражасини 100 минг нафар аҳолига нисбатан ҳозирги 34 нафардан кескин камайтириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, 7 йил ичида тиббиёт муассасаларини рақамлаштириш даражасини 100 фоизга етказиш кўзланмоқда.