Польша ҳукумати 17 сентябрдан бошлаб Россияда рўйхатдан ўтган енгил автомобилларнинг ўз ҳудудига киришини тақиқлайди, деди ички ишлар вазири Мариуш Камински.
Жорий ҳафтада Россия Федерацияси билан умумий чегарадош Литва, Латвия, Эстония ва Финляндия Россия рақамлари бўлган автомобилларни олиб киришга тақиқ жорий этилганини эълон қилди.
Айни пайтда Россия рақамлари билан автомобилда киришингиз мумкин бўлган ягона Европа давлати бу Норвегия бўлиб, у Европа Иттифоқига кирмайди, лекин Шенген зонасининг бир қисмидир.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!