O‘zbekiston

Суд тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Суд тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Судьялар олий кенгашининг хабар беришича, президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармойиши билан:

Фарходжон Боқижонович Ғаниев – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Андижон вилоят судининг раиси лавозимига тайинланган ва шу муносабат билан Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилган;

Акрам Гайратович Шукуров – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилоят судининг раиси лавозимига тайинланган ва шу муносабат билан Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилган.

Шунингдек,

Учқун Холбоевич Рўзиев – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят судининг раиси лавозимига (бунгача Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида ишлаган);

Акром Жўрақулович Утаев – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилоят судининг раиси лавозимига (бунгача Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида ишлаган);

Шуҳрат Маратович Камолов – судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилоят судининг раиси лавозимига (бунгача Фарғона вилоят судининг раиси лавозимида ишлаган);

Фаррух Сойибжонович Абдураимов – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига (бунгача Фарғона вилоят суди судьяси лавозимида ишлаган) тайинланган.

Бундан ташқари, ёзма аризаларига асосан,

Талъатжон Бахтиёрович Мелибоев – Андижон вилоят судининг раиси лавозимидан;

Лукмон Мухтарович Кадиров – Бухоро вилоят судининг раиси лавозимидан;

Ўткиржон Буранович Джумаев – Жиззах вилоят судининг раиси лавозимидан;

Баҳодир Хусаинович Полванов – Хоразм вилоят судининг раиси лавозимидан озод этилган.