Yangiliklar

Трамп АҚШни фашистлардан қутқариш зарурлиги ҳақида гапирди

Трамп АҚШни фашистлардан қутқариш зарурлиги ҳақида гапирди

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп “Америка етакчи аёллари” тадбири чоғида мамлакатни ҳозирда АҚШни бошқараётган фашистлардан қутқариш зарурлиги ҳақида гапирди, деб ёзади “РИА Новости”.

“Бир йилдан кейин сиз ҳаётингиздаги энг муҳим сайловда овоз берасиз. Бу сайлов Американи марксистик, фашистик ва коммунистик золимлар бошқарадими ёки йўқлигини аниқлайди”, – деди америкалик собиқ етакчи.

У ҳукумат ҳозирда коррупцияга ботган президент Жо Байден маъмурияти қўлида эканлигини таъкидлади ва бу вазиятни тузатиш зарурлигини айтиб ўтди.