Jahon

Украина БМТдан Афғонистонга қараганда 1 миллиард доллар кўпроқ маблағ олган

Украина БМТдан Афғонистонга қараганда 1 миллиард доллар кўпроқ маблағ олган

2023 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Украинага гуманитар ёрдам кўрсатиш учун 1,83 миллиард доллар олди, бу эса Киевни ташқи ёрдамни жалб қилиш бўйича етакчига айлантирди. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Россиянинг ташкилотдаги доимий вакили Василий Небензя маълум қилди, деб ёзади “РИА Новости”.

Унинг таъкидлашича, бу Афғонистонда Қўшма Штатлар ва НАТОнинг «экспериментал демократлашувини» бошидан кечирган одамларни қўллаб-қувватлашдан 1 миллиард долларга кўп.