Jahon

Конго Республикаси давлат тўнтариши ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Конго Республикаси давлат тўнтариши ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Конго Республикаси алоқа вазири ва ҳукумат спикери Тьери Мунгалла Х ижтимоий тармоғида (собиқ Twitter ижтимоий тармоғи) хорижий ОАВда мамлакатдаги давлат тўнтариши ҳақида тарқалган миш-мишларни рад этиб, уларни “сохта хабарлар” деб атади.

«Браззавил шаҳрида (Конго Республикаси пойтахти) жиддий воқеалар содир бўлаётгани ҳақида ёлғон маълумотлар тарқалмоқда. Ҳукумат бу сохта хабарни рад этади», – деди сиёсатчи баёнотида.

Мунгалла мамлакатда вазият тинч эканини қўшимча қилиб, Конго аҳолисини “ўз ишлари билан шуғулланишга” чақирди.

Аввалроқ Х ижтимоий тармоғида Конгода гўёки давлат тўнтариши бўлаётгани ҳақидаги хабарлар тарқала бошлаганди.