Jahon

Украина Россияни жаҳон уран бозоридан сиқиб чиқариш режасини эълон қилди

Украина Россияни жаҳон уран бозоридан сиқиб чиқариш режасини эълон қилди

Украина энергетика вазири Герман Галушченконинг айтишича, унинг мамлакати уран ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва Россияни жаҳон уран бозоридан сиқиб чиқариш ниятида. Расмий Facebook ижтимоий тармоғида тегишли баёнотни эълон қилди.

“Россия ҳанузгача жаҳон уран бозорининг муҳим қисмини назорат қилади. Бу санкциялар киритиш масаласини секинлаштиради, чунки кўплаб компаниялар уран етказиб бериш бўйича россияликлар билан шартнома тузган”, — деди у.

Шу билан бирга, Галушченко Киев учун бу мақсадга эришиш миллий хавфсизлик масаласи эканлигини таъкидлади.