Jahon, Yangiliklar

Японияда 100 ёшдан ошганлар сони рекорд даражага етди

Японияда 100 ёшдан ошганлар сони рекорд даражага етди

Японияда 100 ёшдан ошган одамлар сони илк бор 92 минг нафардан ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлиги 18 сентябрь куни нишонланадиган «Қарияларни ардоқлаш куни» муносабати билан ташкил қилинган тадбирда маълум қилди.

Вазирликнинг маълумотларига кўра, жорий йилнинг 15 сентябрь ҳолатига кўра, мамлакатда 92139 нафар 100 ёшдан ошган фуқаро яшайди, бу кўрсаткич сўнгги 50 йил давомида фақат ўсган ва бугунга келиб рекорд даражага етган. 100 ёшдан ошганлар сони бу йил 1.5 минг нафарга кўпайган ва шу ёшдаги кексаларнинг қарийб 89 фоизи аёллардир.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, бу йил 47 107 киши ўзининг 100 ёшини нишонламоқда ва шу муносабат билан уларга табрик мактублари ва эсдалик совғалари юборилади.

Маълумот учун, Японияда 100 ёшли фуқаролар сони камида 1963 йилда қарияларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилингандан бери доимий равишда ошиб бормоқда. Ўшанда мамлакатда 100 ёшдан ошган 153 нафар инсон бўлган. 1981 йилда уларнинг сони минг нафардан ошган, шунингдек, 1998 йилда – 10 минг, 2012 йилда эса 50 минг нафарга етган.